7 Январ 2023 йил 462

8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари!

Тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича прокуратура органлари томонидан кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами билан тизимда хизмат қилаётган барча ходимлар, жумладан фахрийларни ҳам Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси номидан муборакбод этамиз. Барча орзу-умидлари рўёбга чиқишини, хонадонларида ҳамиша қувонч, оилаларида эса хотиржамлик бўлишини тилиб қоламиз.

Халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишда доимо муваффақият ёр бўлсин!

Text to speech