10 Май 2022 йил 393

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида соҳа фахрийлари, хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи очиб берди ва тинчликни асраш учун жон фидо этган, ўз умрини Ички ишлар органлари тизимини ривожлантириш, халқ осойишталигини асраш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бахшида қилган инсонларни ёд этиш ҳозирги авлод учун ҳам қарз ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган, Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, урушдан кейинги йилларда Ички ишлар идораларида фаолият юритган фахрий ходимлар ҳақидаги “Унутилмас қаҳрамонлар” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига вилоят мусиқали драма театри томонидан тайёрланган “Афғон шамоли” асари асосидаги кичик спектакль ҳавола қилинди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида жароҳат олган собиқ ходим Исоқжон Жамoловга ички ишлар вазирининг буйруғи билан эсдалик қўл соати топширилди.

Бошқарма биноси ҳовлисида ташкил этилган мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Тадбир якунига етгач барча меҳмонлар учун бир пиёла чой устида байрам дастурхони ташкил этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech