11 Апрел 2021 йил 1252

Э Ъ Л О Н!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги “Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 286-сонли буйруғи талабларига асосан, жорий йилнинг 15 апрель кунидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига умумтаълим муассасаларида 4-синфни тамомлаган ўғил бола номзодларнинг ота-оналаридан (ёки ўрнини босувчи шахс, чин етим фарзандларининг қонуний васийларидан ҳамда ички ишлар органлари ходимларидан) аризалар (билдиргилар) қабул қилиниши бошланганлигини маълум қиламиз.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатига фарзандларини ўқитиш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар (ёки ўрнини босувчи шахс, чин етим фарзандларининг қонуний васийлари) яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишликлари мумкинлиги тушунтирилади. Аризаларни 1 июнь кунига қадар қабул қилинади.

 

Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси Касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими

Text to speech