13 Май 2022 йил 434

Истеъмолга яроқсиз сут маҳсулотлари аниқланиб йўқ қилинди.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан жорий йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Наманган вилояти Норин туманидаги ЙПХ масканида Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган автомашина тўхтатиб текширилди. Текширув натижасида автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган сут ва сут маҳсулотлари борлиги аниқланди. Аниқланган маҳсулотларни вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасига кўра истеъмол учун яроқсиз деб топилган. Маҳсулотлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech