22 Сентябр 2022 йил 456

МАСЪУЛИЯТИНИ УНУТГАН ОТАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Mажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими биносида бўлиб ўтган сайёр суд давомида 5 нафар қарздорга алимент тўлашдан бўйин товлагани учун турли муддатларга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг қарорига кўра қарздор М. Х дан ундирувчи М. Ш фойдасига бир нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Косонсой туман бўлими иш юритувига олинган ва ҳаракатлар олиб борилган. Яъни, қарздор фарзанди моддий таъминоти учун тўловларни ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилган. Бироқ, масъулиятни унутган ота бунга панжа орасидан қараб тўламай келади. Натижада қарздорлик 32.420.078 сўмга етади. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судига юборилади. Ўтказилган сайёр суд давомида тарафларнинг фикрлари эшитилиб, якуний қарор эълон қилинди. Қарздор отага нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ белгиланди.

Text to speech