4 Январ 2023 йил 329

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ВEМБ ходимлари ва ҳудудий ички ишлар бўлимларидаги инспектор психологлар томонидан мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Асосий эътибор ота-оналари қарамоғида бўлган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда китоб ўқишга қизиқиш уйғотиш ва йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб чилишга қаратилмоқда.Ота-оналарга ҳам бу борада тавсиялар берилиб, фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик борасида тушунтирилмоқда. Шунингдек туман ва вилоят марказидаги кутубхоналар ҳамда музейларга саёҳатлар ташкил этилиб, болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек учрашувларда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятга йўл қўймаслик мақсадида профилактик сухбатлар ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech