20 Май 2022 йил 697

Психологлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Наманган вилоят ИИБ, Миллий гвардия, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим бошқармалари ва Наманган давлат университети психологлари “Заковат” интеллектуал ўйинида ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё масканида ташкил этилган беллашувда иштирокчиларга адабиёт, мантиқ, тарих, психология фани йўналишларида саволлар берилди. Зукколик, тезкорлик, юқори билим ва салоҳият талаб этган интеллектуал ўйин ғолиблик учун муросасиз баҳсларга бой кечди.

Жамоаларнинг ҳозиржавоблиги, изланувчанлиги уларнинг юксак салоҳиятларидан даракдир. Бироқ, ҳар бир кураш ўзининг ғолиб ва мағлубига эга. Қизғин кечган ўйиннинг якуний натижаларига кўра 3-ўринни Олий ва ўрта махсус таълим бошқармаси, 2-ўринни Халқ таълими бошқармаси, фахрли биринчи ўринни эса вилоят ИИБ жамоаси қўлга киритдилар.

Бу каби тадбирлар, учрашувларнинг мунтазам ўтказиб борилиши турли соҳаларда фаолият юритувчи психологларнинг билим даражасини юксалтириш баробарида уларнинг ўзаро тажриба алмашишларига ҳам кўмак беради.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech