6 Январ 2023 йил 448

Таътилдаги тадбирлар

Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, фан, спорт ҳамда ижодий турдаги тўгаракларни ташкил этиш, турли музейлар, кутубхоналарга саёҳатлар, маънавий ва маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштириш кабилар ҳисобланади.

Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан туман марказида жойлашган “Исҳоқхон тўра Ибрат” музейи ва шу номда ташкил этилган боғга саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида музей ходимлари томонидан музейни ташкил этилиш жараёнлари ҳамда Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаачиларидан бўлганлиги ва унинг ҳаёт фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Ўқувчилар учун “Ахсикент” археология ёдгорлиги музейига ҳам саёҳат уюштирилди ва бу ердаги топилмалар ва ёдгорликлар билан таништирилдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech