6 Май 2023 йил 525

Вилоят 3-сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Шухрат Алиев томонидан «Қуқумбой» маҳалласида жойлашган маданият маркази биносида Косонсой тумани аҳолисининг яшаш ва турмуш шароитлари, ижтимоий аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 40 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг турли хил масалалардаги 24 та мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатлар соғлиғини тиклаш, маҳаллага таянч бетон ўрнатиш, ичимлик суви тармоғини тортиш, таълим, бир марталик моддий ёрдам, маҳалла ички йўлларини асфальт қилиш, кредит олишда амалий ёрдам, нафақа, бандлик каби масалаларида келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бошқарма бошлиғи томонидан жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.

Text to speech